Тунда Чорсу бозорида “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси, тахминан соат 00.30 ларда Шайхонтоҳур тумани “Қўриқлаш” бўлими ходимлари “Чорсу” бозорининг ўзига бириктирилган ҳудудида патруллик қилиш чоғида шубҳали эркакни пайқаб қолишган. Эркак кечаси бозор ҳудудига нима мақсадда келганлиги ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаган, бунинг устига ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. Қўлга олинган шахс Aндижон вилоятида туғилган 34 ёшли A.М. бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246 (“Контрабанда”) ва 275 (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилинган.