Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

УЧ ЙИЛ АВВАЛ ЎҒИРЛАБ КЕТИЛГАН “SPARK” ТОПИЛДИ

Бугун, 22 май куни соат 12:00 лар атрофида Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ маҳалласи, Заргарлик кўчасида давлат рақамисиз “SPARK” русумли автомашина узоқ муддатдан бери турганлиги аниқланди.
Автомашинанинг давлат рақами йўқлиги ва олд ўнг томони шикастланганлиги Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси С.Кубаевда шубҳа уйғотди. Ушбу қаровсиз автомашина эгасининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, Чилонзор тумани Йўл-патруль хизматига мурожаат қилинганда, ички ишлар ахборот базасидан кузов рақами асосида “SPARK” автомашинаси эгасининг шахси аниқланди.
Мазкур автомашина эгаси Тошкент шаҳри, Олмазор туманида туғилган 23 ёшли фуқаро Собиров Мирвали Мирзиёт ўғли эканлиги маълум бўлгач, ахборот базасидаги мобиль телефон рақами орқали у билан боғланилди ва воқеа жойига чақирилди.
Воқеа жойига етиб келган фуқаро М.Собиров мазкур автомобиль ҳақиқатдан ҳам унга тегишли эканлигини тасдиқлаб, 2018 йил 4 март куни соат тахминан 07:00лар атрофида Чилонзор туманидаги Тошкент савдо маркази бозори ёнида ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳушёрлиги, вазиятга тўғри баҳо бера олганлиги туфайли яна бир ўғирлик жинояти фош этилди. Автомашина ўғирлик содир этган жиноятчининг қўл изларини олиш ва уни топишда фойдаланиш учун эспертизага юборилди. Албатта жиноятчининг қилмишларига тез фурсатда қонуний чора кўрилади.

Text to speech