“Уч авлод учрашуви”
Истиқлолимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғида Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари ҳамда Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Мазкур учрашув Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Халқ артисти Афзал Рафиқов иштирокида ёшлар билан турли мавзулардаги қизиқарли ва очиқ мулоқот остида бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўқувчиларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини сўзлаб берди. Болалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаатлар қилишиб, кўплаб тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни олишди.
Қизғин суҳбатларга бой бўлган учрашув фахрий қоровул батальони шахсий таркибининг қурол билан сафона кўргазмали чиқишлари ва курсантларнинг “Қўл жанги” усуллари намойиши билан янада мазмунли ўтди. Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг куй қўшиқлари эса тадбирга байрамона руҳ бағишлади.