Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Уч йил давомида Миллий гвардия томонидан 1168 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлашда яқиндан кўмак берилди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ишга жойлашиши, касб ўрганиши ва шахсий бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш, шунингдек, хизмат турар жойи ва имтиёзли ипотека кредитлари билан таъминлаш, ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш – уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
Сўнгги уч йил ичида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг 1168 нафар оила аъзолари иш билан таъминланди. Масалан, уларнинг баъзилари мактабгача таълим ва таълим муассасаларида иш бошлаган бўлса, баъзилари хусусий секторда фаолият юритишни бошлади, айрмлари эса ҳарбий бўлим, бўлинмалар ва қисмларда хизматчи бўлиб ишламоқда.
Шу билан бир қаторда, касб-ҳунарни эгаллашга қарор қилган ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқларига янги ҳунар эгаллашида амалий ёрдам берилди. Уч йил ичида 363 нафар аёллар моно-марказ ва касб-ҳунар таълими марказларига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозирги кунда аёлларимизнинг аксарияти ўз мутахассислиги бўйича муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, Миллий гвардия мутахассислари томонидан хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, бизнесни ривожлантириш учун банк кредитлари олишда, шунингдек, ҳокимият, ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорликда корхона учун бинолар танлашда кўмаклашилди.
Бундай тадбирлар туфайли сўнгги уч йил ичида 26 нафар ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўзини-ўзи иш билан банд қилган шахс мақомига эга бўлди.
Бугунги кунда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар жадал давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ҳудудий бошқармалар ва қўриқлаш бўлинмалари билан очиқ мулоқотларда билдирилган фикр ва таклифлардан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя тадбирларини янада такомиллаштириш имкониятлари изланмоқда.

Text to speech