Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида одоб-ахлоқ қоидаларига оид ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девонида тизимдаги барча шахсий таркибнинг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи ҳамда жамоатчилик билан муносабатларга доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш борасидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ў.Хамроев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқармаси ходимлари Б.Раҳмонов ҳамда А.Юнусовлар иштирок этиб, тадбирни ўзларининг мавзуга оид маърузалари билан олиб боришди.
"Давлат фуқаролик хизматлари тўғрисидаги" Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва ушбу ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган Миллий гвардия қўмондонининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи мазмун моҳияти ва талаблари ҳудудлардаги Миллий гвардия бўлинмалари томонидан он-лайн видео-конференц алоқа тарзида иштирок этган ҳарбий хизматчи ва ходимларига етказилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, одоб-ахлоқ қоидалари – эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Миллий гвардия шахсий таркиби учун мажбурий бўлган, юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида Миллий гвардия органларига ҳурмат ва ишончни оширишга, шунингдек, шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга ва жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ нормаларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга қаратилган ҳужжат саналиши нотиқлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Text to speech