Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун ўқув йиғини якунланиб, сертификатлар топширилди

Жорий йилнинг 26-28 август кунлари республикамиздаги умумтаълим мактабларининг “Ҳарбий-ватанпарварлик” ва “Ёш гвардиячилар” синфлари мавжуд бўлган умумий ўрта таълими мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун ўқув йиғини ўтказилди.

Миллий гвардия ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув йиғини Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилояти минтақавий ўқув марказларида бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотлари давомида ўқитувчилар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш методикаси, ҳарбий полигонларда амалий машғулотлар ўтказиш бўйича маърузаларни тинглаб, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларига экскурсияларни тўғри ташкил этиш бўйича маслаҳатлар олишди.
Бундан ташқари, ўқув йиғини иштирокчиларига ўсмирлар психологияси асослари бўйича сабоқлар берилди.

Бугун мазкур ўқув йиғин якуни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Малака оширган ўқитувчиларга сертификатлар оркестр садолари остида мутасаддилар томонидан топширилди.

Text to speech