УЙМА-УЙ ЮРИБ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Мамлакатимизда аҳоли, жумладан ёшлар ўртасида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари орта бошлаганлиги сабаб жорий йилнинг 1 апрель кунидан республикамиз бўйлаб оммавий тадбирлар ўтказилишига айрим чекловлар ўрнатилиши маълум қилинди.
Бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишлари жойларда хусусан, Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия бошқармаси тиббиёт ходимлари ҳамда хотин-қизлар қўмитаси масъуллари ҳарбий хизматчи ва ходимларининг маҳаллалар кесимида хонадонларига ташриф буюриб инфекцияга қарши курашишнинг энг самарали усуллари ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.