Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали “ташвиш” хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:20 да Навоий вилояти Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлимига А.Темур кўчасида жойлашган умумий овқатланиш масканларнинг биридан “Ташвиш” сигнал келиб тушган.
Олинган хабарга кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман Қўриқлаш бўлимининг тезкор гуруҳ ҳодимлари томонидан, ўзаро жанжаллашаётган бир гуруҳ шахслар тинчлантирилган ҳолда жанжал иштирокчилари Учқудуқ тумани ИИБга олиб бориб топширилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди ва ҳолат юзасидан тергов ишлари давом эттирилмоқда.