Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

Миллий гвардия Тошкент Темурбеклар мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ёш гвардиячилар" ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ўз якунига етди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур баҳсларда республикадаги умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари орасидан жисмонан соғлом, интеллектуал ва интизом борасида энг фаол ўқувчилар орасидан шакллантирилган жамоалар иштирок этди.
Мусобақа қоидаларига кўра ўқувчи ёшлар билимдонлар беллашуви, саф тайёргарлиги, кўргазмали қўл жанги чиқиши, заҳарланган ҳудуддан ўтиш, ўқ дориларни белгиланган жойга етказиш ва ўқдонга жойлаш, камондан отиш, сувли тўсиқдан ўтиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Икки кун давомида қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган баҳсларнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ганиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Ф.Боқиев, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Сатторов Хайрулло Файзуллаевич ва бошқа бир қатор мутасадди раҳбарлар, шунингдек, “ Ёш гвардиячи” мусобақаси республика босқичининг 150 нафар иштирокчилари қатнашди.
Дастлаб ҳарбий-академик лицей саф майдонида ҳарбий-спорт мусобақасининг 7 та номинациясини қўлга киритган ҳамда 4 та фаол иштирок этган жамоа сардорлари тақдирланди.
Шунингдек,беллашувлар натижаларига кўра 3-ўринни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 18-мактаб жамоаси, 2-ўринга сазовор бўлган Наманган вилояти Чуст тумани 10-мактаб ўқувчилари, фахрли 1-ўринга лойиқ топилган Навоий вилояти Навоий шаҳри 1-мактабнинг ўқувчи-ёшларига мусобақа дипломи, медали, кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.
Тадбир сўнгида Ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда Миллий гвардия ҳарбий мусиқали академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Text to speech