Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қуролли кучлар тизимидаги ҳарбий хизматчилар ўртасида “Аждодлар изидан” кўрик-танловининг вилоят босқичлари давом этмоқда

Китоб — инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга. Инсон доим билим олиш, изланиш билан ўз дунёқарашини ошириб, фикрлаш доирасини кенгайтиради.
Зотан, бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш борасидаги жараёнлар янги босқичга кўтарилиб, барча соҳаларда китобхонликни тарғиб қилиш каби турли тадбирларнинг изчиллик билан ўтказилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Шу ўринда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш,уларнинг касбий савиясини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, куни кеча ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал танловининг Бухоро вилояти босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов мезонига асосан икки босқичда ўтказилган беллашувда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ёшлари жамоаси яққол устунлик билан фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, "Фарғона вилоят Ёшлар Иттифоқи" томонидан куч тузилмалари ўртасида ўтказилган интеллектуал ўйинда Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Божхона қўмитаси, ДХХ Чегара қўшинлари каби куч тузилмалардан 7 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Мазкур интеллектуал ўйинда Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари 1 ўринни қўлга киритди.

Text to speech