Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш ҳамда улар ўртасида югуришни оммалаштириш мақсадида бўлиб ўтган марафонда икки мингга яқин иштирокчилар қатнашди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси бошчилигида ташкил этилган мусобақада профессионал ҳамда ҳаваскор спортчилар ҳам ўз омадини синаб кўришди.

Мусобақада 3 км ҳамда 10 км масофаларга югуриш бўйича аёллар ҳамда эркаклар ҳамда оилавий жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа натижаларига кўра Қуролли кучлар тизимидаги таълим муассасалари бўйича аёллар ўртасида 3-ўринни Божхона институти, эркаклар ўртасида ФВВ Академияси жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринга аёллар ва эркаклар ўртасида Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси қўлга kiritdi.Faxrli 1-ўрин бўлса аёллар ўртасида ИВВ Академияси, эркаклар ўртасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси жамоасига насиб этди.

Шунингдек, Аёллар ва эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни ИИВ жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин бўлса, аёллар ўртасида Миллий гвардия жамоаси, эркаклар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати жамоасига насиб этди. Аёллар ва эркаклар ўртасида фахрли 1-ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллади.

Шу билан бирга, марафонда 50 ёшдан катталар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Миллий гвардия вакили Камол Тошпўлатов 1-ўринни қўлга киритди ҳамда оилавий югуриш баҳсларида ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Марат Баширов оиласи ғолибликни қўлга киритди.

Text to speech