Уруш фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром
Бугун –Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев, Сирғали туман ҳокими Элбек Шукуров, ҳамкор вазирликлар, Қуролли Кучлар фахрийлари, масъул раҳбарлар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида байрам муносабати билан йўлланган Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, самимиятга ёғрилган бу сўзларга ҳамоҳанг равишда 15 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
Одам тафтини одам олади, деганларидек самимий суҳбат давомида фахрийлар уруш хотиралари билан ўртоқлашиб, тинчликнинг қадри ҳақида ўз бошларидан кечирган кечмишлар мисолида сўзлади. Шу аснода меҳмонларни бугунги доруламон кунларнинг қадрига етишга, юртда ҳукм сураётган осойишталикни асрашга чорлади.
Батафсил маълумотлар фоторепортажимизда.