ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИ АҚШ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг Стратегия, режалаштириш ва сиёсат бошқармаси директори ўринбосари бригада генерали Дюк Пирак билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйиш, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, хорижий делегациянинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказига ташрифи ташкил этилиб, унда меҳмонлар Марказ фаолияти ҳамда мутахассисларнинг амалий тайёргарлиги жараёни билан таништирилдилар.
Тадбир якунида бригада генерали Д. Пирак ташкил этилган мазкур учрашув учун миннатдорчилик билдириб, мунтазам мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканлигини таъкидлади.