Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни доирасида Фарғона, Сирдарё, Бухоро ва Жиззах вилоятларида давра суҳбати ташкил этилди
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар, юридик шахслар билан олиб бориладиган шартномавий муносабатлар, уларни тузишда қонунчиликка риоя қилиш, шартнома талабларининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган қонунбузарликларга йўл қўймаслик каби масалаларда суҳбат олиб борилди. Тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси вакиллари иштирок этиб, улар кун мавзуси юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.
Шунингдек, жорий йилнинг 27 апрель куни Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида Марказий Девон масъул офицерлари томонидан кўнгилсиз ҳодисаларни олдин олиш мақсадида "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида “Коррупция- тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда ҳарбий прокурор адлия подполковниги Б.Бозормирзаев иштирок этиб, коррупциянинг салбий оқибатлари ва давлатнинг ривожланиши,тараққий топишига ғов бўлувчи иллатлар ҳақида тушунчалар берди. Шу билан бир қаторда, мутахассислар томонидан мазкур иллатларга қарши қандай курашиш лозимлиги ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тавсиялар бериб ўтилди.
Жорий йилнинг 27-апрель куни Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлари билан Марказий Девони масъул офицерлари иштирокида "Коррупция - умр заволи" мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир сўнгида коррупциянинг салбий оқибатлари тўғрисида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.