УЮШМАГАН ЁШЛАРНИ СПОРТ ОСТИДА БИРЛАШТИРАМИЗ
Юртимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 19 май куни Чилонзор туманига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи бир қатор уюшмаган ёшлар иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур мусобақада 4 та маҳалла ёшлари жисмоний имконият ва маҳоратларини намойиш этиб, ўзаро беллашишди.
Натижаларга кўра 3-ўринни “Навбаҳор” маҳалласи эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни “Катта Қозиробод” маҳалласи қўлга киритди, “Тепақўрғон” маҳалласига эса йирик ҳисоб билан биринчи ўрин насиб этди.
Кескин кураш ва қизиқарли онларга бой бўлган спорт мусобақасида фаол иштирок этган ҳамда ғолиб жамоалар Миллий гвардия томонидан тайёрланган диплом медаль ва совғалар билан мукофотланди.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спорт билан доимий ошно бўлишларига кўмаклашишдан иборат.