Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи фуқаронинг уйидан 14 туп гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик топилди
Жорий йилнинг 28 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудида ҳамкорликда олиб борилган "Қорадори-2022" тадбири давомида Қизилтепа тумани Қўриқлаш бўлими ходимининг тезкор маълумотига асосан, Миллий гвардия бошқармаси ва ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Оқсоч маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Қ.нинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилиб, томорқасида 14 (ўн тўрт) туп ўткир ҳидли, яшил рангли "марихуана" ўсимлиги яширин равишда парвариш қилинаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.