Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сохта гвардиячи ёшлардан 200 минг сўм талаб қилганда қўлга олинди.

Жорий йилнинг 3 май куни кечқурун Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари "Хотира майдони" боғида хизмат олиб бораётган вақтда бир гуруҳ ёшлар бир бири билан ўзаро келишолмаётганини кўриб қолишди. Масалага ойдинлик киритиш учун беш нафар йигит ва бир қиз ҳудуддаги Ички ишлар бўлимига олиб борилди.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида 2001 йилда туғилган С.М., 2002 ва 2004 йилда туғилган ака-ука К.К., 2003 йилда туғилган Э.И. бир қиз билан гаплашиб ўтирган вақтида 25 ёшли Ф.М. уларга яқинлашиб, ёшларнинг суҳбатини мобил телефон камерасига видеога олишни бошлаган.
Ф.М. ёшларга ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, "ишни тўхтатиш ва видеони ўчириш" учун 200 000 сўм талаб қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сиздан ҳушёрроқ бўлишингизни, ўзини Миллий гвардия ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, лекин расмий гувоҳномасини кўрсатмаган шахсларга ишонмасликни сўраймиз. Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ барча масалалар бўйича ички хавфсизлик бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига Миллий гвардия веб-сайтида кўрсатилган телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Text to speech