МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЖИНОЯТЧИЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 21 июнь куни эрталаб соат 9.15 да Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари патруллик йўналишда хизмат олиб бораётган вақтида кўп қаватли уйнинг олдида машина ёнида турган шубҳали икки ёш йигитни учратиб қолишган. Улардан бири қўлида қайчи билан машина эшигини бузиб очишга уринаётган эди. Ҳарбий хизматчилар фуқаролардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишларини сўрашганда, улар автомобиль уларга тегишли эмаслигини тан олишган.
Қонуний чора кўрилиши учун ҳуқуқбузарлар ҳудуддаги энг яқин Ички ишлар бўлимига олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.