Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БЎЗАТОВ ТУМАНИДА КАМОНДАН ОТИШ СПОРТИ БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда Республикамиз бўйлаб камондан отиш спорт тури бўйича иқтидорли ёшлар аниқланиб уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизими йўлга қўйилган бўлиб қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Камондан отиш спорт тури бўйича миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8-10 апрель кунлари Бўзатов туманида Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Республиканинг барча туманларидан 80 нафардан ортиқ иқтидорли спортчилар иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган 3 кунлик мусобақада юксак қобилиятларга эга бўлган иштирокчилар мусобақанинг якуний босқичига етиб келишди. Умумий ҳисобда биринчи ўрин Бўзатов ёшларига насиб этди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech