Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Республика миқёсида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида тадбирлар ўтказилди

Тошкент шаҳри
Жорий йилнинг 16 февраль куни Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиқлари,офицерлари иштирокида Йўл ҳаракати қоидалари ва уларнинг янги таҳрири бўйича семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, 2022 йилда ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
————
Тошкент вилояти
Жорий йилнинг 16 февраль куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни" доирасида Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда шаҳар ЙПХ мутахассис ходимлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида "Йўл хатони кечирмайди" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Машғулот давомида мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди, шунингдек, шахсий автотранспорт воситаларига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг автотранспорт воситалари техник ҳолати ҳамда бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари текширилди.
————
Фарғона вилояти
Жорий йилнинг 16 февраль куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни" муносабати билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари,Қўқон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими бошлиғи иштирокида "Йўл қоидаси умр фойдаси"шиори остида профилактик машғулот ўтказилди. Машғулот давомида Қўқон шаҳар ИИБ Кибер жиноятга қарши курашиш бўлими вакили томонидан ҳарбий хизматчиларга киберхавфсизлик, жиноятчиликни олдини олиш борасида тушунчалар берилди. Машғулот музокараларга бой тарзда ўтказилди. Тадбир якунида мутахассислар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
————
Хоразм вилояти
Миллий гвардия бўлинмаларида ҳафтанинг пайшанба кунлари профилактика куни доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилган.
Худди шундай тадбирлардан бири Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан профилактика куни доирасида "Тезлик умр заволи", "Ҳайдовчи қўлидаги телефон хатарга сабаб" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
————
Наманган вилояти
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирокида
"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида "Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар" тўғрисида профилактик тадбир ўтказилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатлари текширувдан ўтказилди.

Text to speech