Фарғона вилоятида 51 миллион сўм миқдорида бўлган товарларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида "Водил-Тошлоқ" йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги Damas автомашинаси кузатувга олиниб, Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилганда автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 51 миллион сўмдан зиёд 5 турдаги парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Божхона органлари томонидан олиб борилмоқда