Ҳамкорликдаги тезкор ва рейд тадбирлари давомида Фарғона вилоятида жойлашган банкоматлардан бирини очишга уринган шахс воқеа жойида қўлга олинди.
Жорий йилнинг 20 март куни тунги соат 00:25да Фарғона вилояти Бувайда тумани Қўриқлаш бўлимига номаълум шахс томонидан 102 рақамига қўнғироқ бўлиб, талончи банкомат эшикларини бузаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Олинган хабарга кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ходимлари томонидан АТ "Универсал банк" Бувайда филиалига қарашли 24/7 банкоматлардан бирини номаълум шахс темир кескич ёрдамида бузаётгани аниқланиб, тезкорлик билан қўлга олинди.
Ушбу шахс Ички ишлар органларига топширилган ва олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида 18 ёшли фуқаро Р.Б эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.