Қидирувда бўлган шахс Юнусобод туманида қўлга олинди
Келиб тушган хабарга асосан, жорий йилнинг 12 июнь куни соат 18:27 да Юнусобод туманида жойлашган “Корзинка-Сайрам” супермаркети ҳудудида “Қўриқлаш” бошқармаси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”), 206-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”) бўйича жиноят содир этганлиги учун ўтган йилнинг февраль ойидан қидирувда бўлган ўттиз беш ёшли фуқаро А.А қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.