Қўқон шаҳрида гвардиячилар томонидан гиёҳванд модда олиб юрган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 10 август куни Қўқон шаҳридаги Муқимий номидаги истироҳат боғида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган гвардиячилар томонидан ўзининг шубҳали ҳатти-ҳаракатлари билан эътиборни жалб қилган шахс тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда унинг ёнидан сигарет қутисига жойланган қоғозга ўралган ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик моддаси борлиги аниқланди.
Олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу шахс 34 ёшли фуқаро К.Б. эканлиги маълум бўлиб, у белгиланган тартибда Қўқон шаҳар ИИБга топширилди ва ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.