Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қўл жанги ва бокс бўйича Осиё чемпионларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази биносида Миллий гвардия қўмондонининг спортчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тантанали тадбирда Қозон шаҳрида ўтказилган қўл жанги бўйича ҳамда Оммон(Иордания)да ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар, терма жамоа мураббийлари, Қўл жанги федерациясияси мутасаддилари ҳамда халқаро тоифадаги ҳакамлар муносиб тақдирландилар.
Шу билан бир қаторда,"Янги Ўзбекистон" боғида Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган "Янги нафас" югуриш мусобақаси ғолиблари: Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Алина Ҳакимова ва Валентина Кибалниковалар ҳам рағбатлантирилди.
Мазкур тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Қўл жанги федерацияси вакиллари ҳамда "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари иштирок этди.
Тадбир аввалида, Миллий гвардия қўмондони-Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси Рустам Джураев спортчиларни ғалаба билан табриклаб, Осиё чемпионатида эришган юксак натижалари,матонати, ирода ва ғалабага бўлган иштиёқи учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси мусобақаларда улкан муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг, Осиё чемпионатлари ва "Янги нафас" спорт мусобақаси ғолибларига II ва III даражали "Намунали хизматлари учун", "Фидойи ходими" кўкрак нишонлари, қўл соати ҳамда Миллий гвардия рамзи туширилган эсдалик совғалари ва пул мукофоти топширилди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, қўмондон томонидан ҳарбий хизматчи кичик сержант Норматова Гулжаҳонга жасорат ва матонат тимсоли бўлган алвон берет тантанали равишда топширилди.
Тадбир якунида барча иштирокчилар эсдалик учун жамоавий суратга тушдилар.

Text to speech