Нукусда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан гумонланувчи қўлга олинди
24 апрель куни соат 21.40 да Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси Техник қўриқлаш марказига деҳқон бозори ҳудудида жойлашган "Феруза" кафесидан ташвиш хабари келиб тушди.
Тезкорлик билан воқеа жойида етиб келган ходимларга жабрланувчи Т.Н. номаълум шахс унинг "Samsung Galaxy A 02" телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ходимлар томонидан ташқи видеокузатув камералари ёзувларини ўрганилиб, гумонланувчининг ташқи кўриниши ва қайси йўналиш томон кетганлигини аниқланди.
Бир неча дақиқадан сўнг гумонланувчи қўлга олиниб, ҳудуд Ички ишлар бўлимига олиб борилди ва дастлабки суриштирув натижасида ҳуқуқбузар муқаддам автоулов ўғирлаганлиги учун судланган 25 ёшли Ш.Р. эканлиги аниқланди.
Қўлга олинган шахс ўз қилмишига иқрор бўлиб, қилмишини ўша вақтда маст ҳолатда бўлганлиги билан изоҳлади.