САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ ТЕЗКОР ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ ИНСОН ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ
Соат тахминан ўн яримда Самарқанд вилояти Қўриқлаш бўлими ходимлари бириктирилган объектнинг ташқи периметрини кўздан кечираётган вақтда, Зарафшон кўпригидан дарёга номалум шахс тушиб кетганини кўришган. Ходимлар тезлик билан сувга тушиб, чўкаётган одамни қутқаришган.
Ёрдам ўз вақтида кўрсатилганлиги боис Жомбой туманида яшовчи 28 ёшли аёл ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Ходимлари фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилишган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.