Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятда ижтимоий мослашувини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия қўмондонининг 2024 йил 19 апрель кунидаги буйруғи билан ногиронлиги бўлган шахсларни Миллий гвардия тизимига ишчи ва хизматчи таркиби лавозимларига қабул қилиш тартиби тасдиқланди.
Бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплекси (ЯММТ)да реал вақт режимида эълон қилиниб келинмоқда (https://ish.mehnat.uz/vacancies).
Мурожаатлар асосида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш масаласи Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ҳал этилиши назоратга олинди.
Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари, муассасалари, ҳарбий қисмлари ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун бўш иш ўринлари эълон қилиниб, бугунги кунга қадар 112 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ишга қабул қилинган.