Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, курсантлар ўртасида ўтказилган "Матонат маликалари" кўрик танловининг республика босқичи  якунланди ва ғолиблар "8 март- Ҳалқаро хотин қизлар куни" байрамида муносиб рағбатлантирилди.

Баҳорнинг илк байрами 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, курсантлар ўртасида "Матонат маликалари" кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Мазкур танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни кўлга киритган 16 нафар қизлар "Матонат маликаси" шарафи учун куч синашдилар.
Беллашув жараёнлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кузатиб борилиб, иштирокчилар саф ҳамда ўқ отиш тайёргарлиги, от спорти, камондан отиш шартлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Танловнинг иккинчи босқичи ўзгачалиги билан эсда қоларли бўлди. Ҳарбий қизларимиз бу сафар "Миллий либослар кўргазмаси" "Мафтункор аёл" "Матонат маликалари.Миллатнинг фидойи хотин-қизлари номинацияси" бўйича синовдан ўтказилди. 4- Шарт мобайнида қизлар миллий либосларини тақдим этиб, бош кийимларидаги ихчамлилик,ранглар жилоси, аксессуарлар ва турли тақинчоқларини уйғунлаштириш бўйича ўзларининг юксак дид эгалари эканлигини намойиш этишди.
Жозибадор ва баҳорий соч турмагини яратиш, шунингдек, давлат арбоблари, ўзбек миллатининг тарихи ва келажагида чуқур из қолдирган, миллатнинг фидойи хотин-қизларининг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот бериш шартларидаги ижодий ёндашувлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан юқори баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра 3-ўринни Андижон вилояти бошқармаси шарафини ҳимоя қилган Ф. Ҳакимжонова эгаллаган бўлса, 2-ўрин Наманган вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчиси Г.Суропова насиб этди, фахрли 1-ўринни Сурхондарё вилояти бошқармаси вакиласи С. Нурбоева қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар тақдирлаш маросимида муносиб тақдирланди.

Text to speech