Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкентда Миллий гвардия ходимлари наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ иккита ҳолатни фош қилди

Шайхонтоҳур тумани, Чорсу бозоридаги дўконларнинг бири ёнида 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси тахминан соат 1.40 ларда туман “Қўриқлаш” бўлими ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудда патруллик қилаётганида, шубҳали эркакни пайқаб қолишган. Фуқародан бемаҳал вақтда нима сабабдан бозор ҳудудига кирганлиги сўралганда, саволга жавоб бера олмаган. Бундан ташқари, унинг ёнида ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган, лекин ўзига хос ҳидга эга бўлган кукунсимон модда солинган учта кичик селофан пакет бўлаклари борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, воқеа жойига “Қўриқлаш” бўлимининг тезкор гуруҳи чақирилиб, қўлга олинган шахс Шайхонтоҳур тумани ИИБга етказилган. Қўлга олинган шахснинг шахси аниқланганда, у шу ҳудудда яшовчи 21 ёшли Н.А. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Чилонзор туманида 30 июнь куни кечки соат 18.00ларда “Қўриқлаш” бўлими ходимлари хизмат машинасида хизмат ҳудудига кетаётган пайтида кўп қаватли уйлардан бирининг ёнида турган эркак ходимларнинг эътиборини тортди ва хизмат машинасини пайқаб қолган фуқаро яширинишга уринган. Эркакнинг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилди.

Фуқародан ҳужжатларни тақдим этишни ва хатти-ҳаракатларининг сабабларини тушунтириши сўралганда, унинг ёнида ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмаслиги аниқланди. Ундан ташқари, текширув жараёнида унинг ёнидан 7 дона ўрамда ўзига хос ҳидли кукунсимон модда топилиб, олиб қўйилди.
Фуқаро қўлга олиниб, Чилонзор тумани ИИБда шахсига аниқлик киритилганда, у Яшнобод туманида яшовчи 32 ёшли Г.Ш. маълум бўлган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан дастлабги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech