Тошкентда Миллий гвардия ходимлари томонидан жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят содир этганлиги учун ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқаро У.Ж. жорий йилнинг 16 июнь санасида “Қўйлиқ” деҳқон бозорида қўлга олинди.
Шу каби, ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган яна бир 41 ёшли фуқаро Ш.Х. ҳам 19 июль куни Олмазор туманидаги “Макро” супермаркети олдида қўлга олинди.
Иккала ҳолат юзасидан ҳам ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.