Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимизда муомалага чиқарилиши тақиқланган кучли таъсир этувчи дори воситалари савдосининг олди олинди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ ва Миллий гвардия ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Учтепа туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаролар 20 ёшли зангиоталик Т.Ш ва 26 ёшли И.Д. “Ўрикзор” савдо мажмуасида 1 600 АҚШ доллари эвазига таркибида “Сибутрамин” моддаси бўлган турли хил савдо белгиси остида ишлаб чиқилган жами 1 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, бозор ҳудудидаги уларга тегишли омборхонадан 11 282 дона вазн йўқотиш учун қўлланиладиган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Ҳурматли юртдошлар! «Tito Lido», «Горячий перец», «Цинзи шоу», «Блокатор», «Редуксин лайт», «Black panther», «Fatzorb» каби фаол реклама қилинган вазн йўқотиш учун қўлланиладиган дори-дармонлар соғлиғингизга жиддий зарар етказиши мумкин. Мазкур дорилар кучли ва ҳатто психотроп ҳамда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олади. Шунингдек, дорилар тиббий синовдан ўтказилмаган ва қай даражада таъсир қилишига ҳеч ким кафолат бермайди

Text to speech