ВАКЦИНА – коронавирусдан энг самарали ҳимоя
Бутун дунёда глобал муаммо бўлиб турган коронавирус инфекцияси хавфи барчани ташвишга солмоқда. Ўз навбатида, барча корхона ва ташкилотларда пандемияга қарши самарали кураш олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида ҳам ҳарбий хизматчи ва ходимларни эмлаш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил қилинган. Бошқарманинг Тиббиёт пунктида ўзбек-хитой вакцинаси шахсий таркибга ўтказилди. Мақсад ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигини асраш ва шу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари бу борада барчага намуна бўлишмоқда. Улар биринчилардан бўлиб “Мен вакцина олдим” шиори остида челленджни бошлади.
Фуқароларни ўзлари ва яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасликка ундаш, бу борада биргаликда кураш олиб бориш айни дамда ҳарбийларнинг бош вазифаларидан бирига айланган.
Ҳурматли фуқаролар! Сиз ҳам шошилинг! Коронавирус инфекциясига қарши бирга курашайлик!