ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН “ЗАКОВАТ” ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Пойтахтимиздаги Заковат аренада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32-йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Божхона қўмиталарининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, фахрийлар ва ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва ўқувчиларидан иборат 55 та жамоа иштирок этишди. Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” турнири Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг ўйинларга старт берилди. 3-раунддан иборат бўлган ўйин давомида 12 тадан жами 36 та савол ўртага ташланди. Аксарияти ҳарбий соҳага оид маълумотлардан тузилган саволларга барча жамоаларнинг аъзолари, тез ва тўғри жавоб беришга ҳаракат қилишди. Миллий гвардия бўлинмаларидан иштирок этган 14 та жамоа вакиллари ҳам мусобақада муносиб иштирок этишиб, ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Соғлом рақобат ва дўстона руҳда ўтган “Заковат” турнири барча иштирокчиларга Мудофа, Ички ишлар вазирликлари ва Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлари билан байромона кайфият улашди. Шунингдек, тадбир давомида Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари томонидан саф чиқиш кўринишлари намойиш этилди.