ДОИМ ВАТАН АРДОҒИДАСИЗ, ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ
9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Термиз шаҳри “Гулираъно” маҳалласида истиқомат қилувчи 96 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерали ота Ҳайдаровнинг ҳолидан хабар олди.
Уруш даҳшатлари ва қийинчиликларини бошидан ўтказган отахон ўзининг умри давомидаги ҳаёт йўли ҳақидаги хотираларини ёдга олиб, жанг майдонларида мардларча ҳалок бўлган сафдошларини чуқур эҳтиром билан хотирлади.
Ташриф сўнгида Шерали ота бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётга шукрона келтирар экан, юртимиз равнақи ва хотиржамлигини тилаб, дуога қўл очди. Ҳарбий хизматчилар отахонни байрам билан муборакбод этиб, совғалар улашди.