Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир.

Юртбошимиз томонидан барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар қатори соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ҳамда тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси Миллий гвардия тизимида ҳам таъминланиб келинмоқда.
Хусусан, тизимдаги шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш-профилактика ишларини ташкил этиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишларини олиб бориш мақсадида, 2021 йилнинг январ ойида Миллий гвардия поликлиникаси фаолияти йўлга қўйилди.
Бугунги кунда Поликлиникада инновацион технологиялар ва замонавий тиббий хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, барча тор доирадаги мутахассис шифокорлар, яъни терапевт, жарроҳ, невролог, ЛОР (отоларинголог), стоматолог, офталмолог ва дерматолог шифокорлар билан жамланган ҳамда барча шифокорлар замонавий клиник-диагностик тиббий ускуналар билан таъминланган.
Шунингдек, поликлиникада беморларга тўғри ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда зарур бўлган бирламчи текширувларни ўтказиш учун, бир неча турдаги замонавий лаборатор таҳлиллар, шунингдек, замон талабларига мос ПЦР диагностикаси, рентген, ултратовуш, ЭКГ, ЭНМГ ва ЭГДФС ускуналари билан жиҳозланган.
Куни кеча Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ушбу муассасага ташриф буюриб, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар билан танишди. Шунингдек, шифокорлар билан яқиндан суҳбатлашган ҳолда уларнинг фикр мулоҳазалари тингланди ҳамда мутасадди раҳбарларнинг мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга оид тақдимоти билан танишилиб, истиқболли режалар ва моддий базани мустаҳкамлашга доир қўшимча топшириқлар берилди.
Шунингдек, тиббий хизмат сифатига мутлақо янгича ёндашувлар асосида қараш зарурлиги, гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини доимий таъминлаш эса, уларнинг жанговар қобилиятини мустаҳкамлаш учун муҳим ва асосий омил ҳисобланиши таъкидланди.

Text to speech