ВАТАН ТАҚДИРИ - МЕНИНГ ТАҚДИРИМ
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдирим” мавзусидаги семинар-тренинг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида ташкил қилинди. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда туман адлия бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди, туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир тарбияланувчиларнинг нафақат ҳуқуқий билимларни ошириш, балки тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, спортнинг ҳаётдаги ўрни мавзуларида ҳам маърузалар қилинди.
Мазкур тадбир очиқ мулоқот тарзида, савол-жавоблар асосида янада қизғин бўлиб ўтди.