Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан ёшлар ўртасида "Ватанпарварлик" тадбирлари ўтказилмоқда
Ёшларда Миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она юртга меҳр-муҳаббат ҳамда садоқат туйғуларини шакллантириш, халқпарварлик фазилатларини юксалтириш мақсадида Сирдарё вилояти Ховос тумани “Оқчангал” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан "Ҳарбий ватанпарварлик" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, Ховос тумани ҳокимлиги, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари Сирдарё вилояти Чавандозлар мактаби ҳамда бошқа жамоатчилик ташкилотлари иштирок этдилар.