ВАТАН ҲИМОЯСИ — БУЮК ИФТИХОР
Ўқувчи ва талаба ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини янада ошириш мақсадида, жойларда бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Қамаши туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабига тадбир ташкиллаштирдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар учун ҳарбий қурол-аслаҳа техникалардан ташкил этилган кўргазмалар, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар томонидан амалий тарзда кўрсатилган қўл жанги усуллари, барчага хуш кайфият улашди.