Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ!

Ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигининг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан мунтазам равишда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Бунда айниқса, уюшмаган ёшларни кенг жалб этиш орқали, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Термиз шаҳрида ана шундай жиҳатларни қамраб олган навбатдаги тадбирларнинг бири бўлиб ўтди. Термиз шаҳридаги “Шодлик” МФЙда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ҳамда Миллий гвардияга бириктирилган Олтинсой туманидаги 2-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабнинг “Ватанпарварлик синфи” ўқувчилари учун Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ёшлар, Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуаси, Хотира хиёбони ҳамда тарих ва маданият музейига ташриф буюриб, буюк аждодларимиз, сурхон воҳасининг тарихи, маданияти ва урф-одатлари, табиати ва ҳайвонот дунёси ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Ташкил этилган тадбир, иштирокчиларга унутилмас воқеликларга бой бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди. Бундай саёҳатларнинг давомийлиги ёшларни маънавияти ва тафаккурини бойитиб, уларни ватан равнақини янада тараққий топиш йўлида мард ўғлонлар бўлиб етишига хизмат қилади.

Text to speech