Ватанпарварлик ойлиги доирасида тизимли ишлар
Ҳозирги кунда бутун республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди. Мазкур сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан таъминланган, мутлақо янги Миллий армия вужудга келгани ҳақида сўз юритилди. Тадбирда Мудофаа ишлари бўлими, ИИБ, ФВБ, ҳамда Миллий гвардияга бириктирилган Кармана туманидаги 10-сонли мактаб, Хатирчи туманидаги 88-АФЧЎИМ, Навоий шаҳридаги 1-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида ёшларга қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилиб, атрофлича тушунчалар берилди. Тадбир доирасида спортнинг “Камондан отиш” турига қизиқувчи ёшлар учун ҳам маҳорат дарслари ташкил этилиб, бунда ёшлар камоннинг келиб чиқиш тарихи ва унинг сир-синоатлари ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Қизғин кечган тадбирда Маданият ходимлари томонидан куйланган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бахш этди.