Бедарак йўқолган вояга етмаган фуқаро Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан топилиб, ота-онасига топширилди
Қўқон шаҳар ИИБ хабарномасига асосан Қўқон шаҳар “Бурчилик” МФЙда истиқомат қилувчи 16 ёшли вояга етмаган фуқаро И.Р. 2023 йил 12 июнь куни бедарак йўқолган. 1 июль куни Қўқон шаҳридаги “Ўрда” боғи ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларида ўз хатти-ҳаракатларида бедарак йўқолган қизга ўхшашлиги билан шубҳа уйғотади. У яқин ўртадаги ички ишлар органига олиб борилиб, шахси аниқлаштирилганда фуқаро И.Р. эканлиги аниқланди ва ота-онасига топширилди.