Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Жамоат хавфсизлиги Университети тарихида илк маротаба "ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ЎЗБЕКИСТОН УСТАСИ" унвонига эга бўлган курсант, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси

Республика Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Тошкент шаҳрида 12 та спорт турлари федерациялари ўртасида “Шарқ яккакурашлари маликаси” республика фестивали ўтказилди. Мазкур мусобақада Жамоат хавфсизлиги университети 4-курсантлар батальони 1-босқич курсанти Нажмутдинова Меҳрангиз Фаёз қизи 2 та йўналиш бўйича яъни: усулларнинг махсус техникаси ва усулларни кўргазмали намойиш этишларни профессионал даражада бажарди. Натижада, фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, “Шарқ яккакурашлари маликаси” танлови ғолибига айланди. Шунингдек, ушбу тадбирда Университет тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Нажмутдинова Меҳрангиз Фаёз қизига Хапкидо спорт тури бўйича “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвони топширилди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Нажмутдинова Меҳрангизни ғалаба билан самимий табриклаб, хизмати ва мусобақаларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Text to speech