Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Волейбол спорт тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жисмоний тайёргарликни янада ошириш, спортнинг волейбол тури бўйича тизимдаги энг кучли терма жамоани аниқлаш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиб, жамоа таркибини шакллантириш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамда республика миқёсида ўтказиладиган мусобақаларга тайёрлаш мақсадида волейбол спорт тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Ҳудудий саралаш босқичлари жорий йилнинг 24-26 январь кунлари ўтказилиб, ғолиб бўлган жамоалар 27-28 январь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт институти волейбол майдонида биринчилик учун баҳслашишди. Беллашув натижаларига кўра:
1-ўрин – Миллий гвардия 65921 ҳарбий қисм жамоасига
2-ўрин – Миллий гвардия Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм жамоасига
3-ўрин – Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси терма жамоаларига насиб қилди.
Ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган терма жамоалар медаль, дипломлар ва кубоклар билан, энг яхши ўйинчилар турли номинациялар бўйича дипломлар билан тақдирланди.

Text to speech