Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Буюк саркарда издошлари катта ҳаётга қадам қўймоқда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳамда Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Юртбошимиз ташаббуси билан барпо этилган “Темурбеклар мактаби”да ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари, Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокими А.Салайдинов, Ўзбекистон Республикаси Фахрийлар кенгаши аъзолари ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳамда битирувчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р. Джураев сўзга чиқиб, ўтган қисқа давр ичида Миллий гвардия тизимидаги узлуксиз таълимни ривожлантириш, олий ва ўрта махсус таълим сифатини янада яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилганлиги, бунинг амалий натижасини “Темурбеклар мактаби” мисолида ҳам кўриш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, муассаса ўқитувчилар томонидан ўқитишнинг янги тизими жорий этилиши, машғулотларнинг замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда ташкил этилиши ўқувчиларнинг ижобий натижаларни қўлга киритишига асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини эътироф этди.
Дарҳақиқат, “Темурбеклар мактаби” битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи бўйича охирги йилларда 93 фоизни ташкил этиб, республикамиздаги барча ҳарбий академик лицейлари орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқдалар. Республика миқёсида ўтакзиладиган фан олимпиадаларида ҳам биринчиликни қўлга киритмоқдалар. Шу жумладан, инглиз тилини билиш даражаси бўйича турли халқаро сертификатларни ҳам қўлга киритмоқдалар.
Далатимиз раҳбари қарорига асосан, Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилди ва муассасада туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бугун “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари билан бир қаторда Ҳарбий мусиқа академик лицейининг биринчи битирувчилари ҳам шижоат билан сафда турибди.
Ҳарбий мусиқа академик лицейининг биринчи қалдирғочлари кўрсатгичлари ҳам юқори. Ушбу муассаса ўқувчилари охирги йилларда нафақат Ўзбекистонда балки Халқаро нуфузли танлов ва фестивалларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар.
Хусусан, Италия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларида бўлиб ўтган нуфузли танловларда лицей ўқувчилари биринчи ва фаҳрли ўринларни эгаллаган.
Маросимга ташриф буюрган меҳмонлар ва ота-оналар битирувчиларнинг келажакда буюк саркарда Амир Темур вориси номига муносиб, малакали мутахассис сифатида шаклланиб, Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қанотларига айланишларига тилак билдирдилар.
Шундан сўнг, “Темурбеклар мактаби”нинг 110 нафар битирувчиларига, шундан, 28 нафар ўғлонга имтиёзли диплом ва “Аълочи ўқувчи” кўкрак нишони топширилган бўлса, Ҳарбий мусиқа академик лицейининг 21 нафар битирувчисига диплом ва кўкрак нишонлари топширилди. “Темурбеклар мактаби” битирувчилари орасида Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйининг тўрт нафар собиқ тарбияланувчилари ҳам борлиги барча учун қувонарли бўлди.
Маросимга ташриф буюрганлар тадбирнинг бадиий қисмида Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари “Зарбли чолғулар ансамбли” дефиле чиқишлари ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг қўл жанги кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлдилар.

Text to speech