“Халқ ва армия - бир тану бир жондир”
Ургут туманида “Халқ ва армия - бир тану бир жондир” шиори остида ўқувчи ёшлар орасида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчи ва ёшларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳимоя воситалари кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбир сўнгида ёшларни камондан отиш мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти томонидан тақдирланди.