“Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойишига асосан, жорий йилнинг 4 январь куни Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги Президент мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, "Тигр" лақабли хизмат итининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар билан “Камондан отиш” ва “От спорти” бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ўқувчи ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда ватанпарварлик сифатларини оширишдан иборат.