"Халқ ва армия-бир тану бир жондир" шиори остида югуриш марафони бўлиб ўтди.
Бугун Жиззах вилоятида "Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 - январь Ватан ҳимоячилари куни"ни муносиб кутиб олиш мақсадида вилоятдаги куч тузилмалари ўртасида 5000 метр масофага югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят ФВБ, Мудофаа Вазирлиги, вилоят ёшлар иттифоқи жамоаларидан 200 га яқин иштирокчилар ўзаро кураш олиб бордилар. Мусобақа якунларига кўра ғолиб бўлган жамоа иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.