ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА ЕТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва Минтақавий ўқув маркази тингловчиларига жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлик: Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциядаги юртбошимизнинг маърузалари мазмун-моҳияти ўрганиш юзасидан семинар машғулоти ташкил этилди.
Семинар машғулотига Нукус шаҳридаги Олий таълим муассасаларидан профессор ўқитувчилар таклиф этилиб, айни вақтдаги долзарб ва аксарият хорижий кузатувчилар томонидан «Минтақавий хавфсизлик. Қаршиликлар ва таҳдидлар» мавзусига бағишланган йиғилишда янги хатар ва таҳдидларга қарши курашда, шунингдек трансчегаравий инфратузилмалар хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилиши борасидаги фикрлар муҳокама қилинди.
Бу каби ўтказилаётган семинар машғулотлар Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлаш кераклигини англашга хизмат қилади.