Халқаро конференциянинг аҳамияти, мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ташкиллаштирилган бугунги тадбирда 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлик: Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференциядаги юртбошимизнинг маърузалари мазмун-моҳияти кенг ўрганилди.
Шунингдек, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан айни вақтдаги долзарб ва аксарият хорижий кузатувчилар томонидан кутилаётган мавзу “Минтақавий хавфсизлик. Қаршиликлар ва таҳдидлар” мавзусига бағишланган йиғилишда янги хатар ва таҳдидларга қарши курашда, шунингдек, трансчегаравий инфратузилмалар хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилиши борасидаги фикрлар муҳокама қилинди.
Бу каби ўтказилаётган маърузалар Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлаш кераклигини англашга хизмат қилади.